Бу футболчи 11 йил давомида ПСЖ мураббийлари ва раҳбарларини “чув” тушириб келди
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Крист оф Дюгарри ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттини кескин танқид қилди.
- Энди Марко Верратти учун ҳаммаси тугади. У 31 ёшга кирди. Марко ПСЖда 11 йил ўйнаб, футболчининг фаолияти ва ҳаёти нима эканини, юқори даражадаги профессионал қандай бўлиши кераклигини тушуниб етгани йўқ.
Мен ҳам яхши футболчи бўлганман, лекин кўп аҳмоқлик қилардим. Верратти ҳам яхши ўйинчи. У ўз иқтидоридан келиб чиқиб, кўпчилик уддалай олмаган ўйин кўрсатганини тан оламиз. Лекин у энг зўри эмас.
Верратти 11 ёил давомида мураббийлар ва раҳбарларни “чув” тушириб, ҳар икки йилда шартномасини узайтириб келди. Бунда мураббий ва раҳбарларнинг ҳам айби бор, улар Маркога ишониб қолган эди, - деди Кристоф Дюгарри.
2012 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келаётган Верраттининг шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, янги бош мураббий Луис Энрике италиялик футболчини асосий таркибга киритмаяпти.
Фикрлар