Бу футболчи Агуэро ўрнини эгаллайди

“Манчестер Сити” ёзда жамоани тарк этадиган Серхио Агуэро ўрнига “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влаховични олиб келмоқчи. “Шаҳарликлар” одатда истеъдодли ёш форвардларни жалб қилиб, уларни узоқ йиллар ўйнатиш усулини қўллашни маъқул кўради.

21 ёшли сербиялик футболчи айнан шу танловга мос келади. Влахович А Серияда сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. У 31 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба аниқ нишонга олди.

Агар Хосеп Гвардиола жамоаси мутасаддилари Влаховични қўлга кирита олмаса, рўйхатда Эрлинг Холанд, Ромелу Лукаку, Ҳарри Кейн, Дэнни Ингз, Лаутаро Мартинес ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро манчестерликлар таркибида 181 та гол урган рекордчи ҳисобланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!