Бу футболчи Мессидан зўр чиқиб қолди

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувида “Пари Сен-Жермен” ўз майдонида “Барселона” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, дастлабки баҳсдаги ғалабаси (4:1) эвазига кейинги босқичга чиқди.

Учрашувдаги голларни Килиан Мбаппе ва Лионель Месси киритди. Пенальтини аниқ бажариб ҳисобни очган Мбаппе рақиб етакчиси Мессининг тарихий рекордини йўққа чиқарди. Мбаппе  “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасида 25 та гол урган энг ёш футболчи бўлди. У бу натижага 22 ёшу 80 кунлигида эришди.

Аввалги рекорд Мессига тегишли бўлиб, аргентиналик ҳужумчи Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 25 тага етказган пайтда 22 ёшу 86 кунлик эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)