Бу футболчи Моуриньога жуда ҳам керак
"Рома" ҳимоячи Жанлука Манчини билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбага кўра, 26 ёшли италиялик футболчи римликлар билан 2027 йилгача йилича амал қиладиган янги битим имзолаши мумкин. Унинг йиллик маоши 2,8 миллион еврони ташкил қилиши ва 1 миллион евро миқдорида бонус олиши кўзда тутилган.
Жанлука клубнинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. “Бўрилар” устози уни жамоанинг асосий фигураларидан бири деб билади. Шунинг учун “Рома” Манчинини ўз сафида сақлаб қолишга жиддий бел боғлаган.
Ҳимоячи "Рома" таркибида 2019 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Футболчи 2021/22 йилги мавсум жамоа сафида 46 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бир гол ва бир ассистни ёздириб қўйган.
Фикрлар