Бу футболчи “Реал”га қимматга тушадиган бўлди

"Монако" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени трансфери "Реал"га 100 миллион еврога тушади, деб хабар беради журналист Санти Ауна ижтимоий тармоқларидаги саҳифаси орқали.

Манбага кўра, “қироллик клуби” Тчуамени учун монаколикларга 20 миллион евро қўшимча бонус ҳам бериши керак. Айни пайтда томонлар келишувга яқин турибди.

22 ёшли футболчи ўтган мавсумда клуб сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. "Transfermarkt" портали Тчуаменини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, якунига етган мавсумда "Реал" Мадрид Испания чемпионлиги ҳамда Чемпионлар лигасини қўлга киритди. "Қаймоқранглилар" еврокубоклар тарихидаги энг титулли клуб бўлиб, уларнинг коллекциясида 14 та ЕЧЛ соврини мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!