Бу футболчи “Рома”да қолади

“Рома” раҳбарияти жамоанинг етакчи ўйинчиларидан Брайан Кристанте янги шартнома таклиф қиладиган бўлди, деб хабар тарқатмоқда таниқли журналист Николо Скира.

Манбанинг таъкилшича, янги келишув 2027 йилнинг ярмигача давом этади. Унга кўра, футболчи ҳар мавсум учун 3 миллион евродан маош олади. Шунингдек, 500 минг евро миқдорида бонус ҳам ажратилиши кўзда тутилган.

Кристанте “Рома”да 2019 йилдан бери ўйнамоқда. Жозе Моуриньо қўл остида 27 футболчининг янги қирралари очилди.

Брайаннинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган эди. У жорий мавсумда барча турнирларда 25 маротаба майдонга тушиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!