Бу футболчи Роналду даражасида ўйнашга қодир!

  • 13 января, 2021, 09:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Рио Фердинанд клубга янги олиб келинган Амад Диалло Траоре ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

Tecno

- Агар Диаллонинг ўйинлари ёзилган видеоларни кўрсангиз ва унинг трансфери билан шуғулланган мутахассислар билан суҳбатлашсангиз, бу йигит жаҳон футболида чўққини забт этишга қодирлигини англайсиз.

Амадни Роналду билан солиштириб, унга босим ўтказмоқчи эмасман, лекин Криштиану олиб Манчестерга олиб келинганида ҳам уни Португалиядан бошқа ерда ҳеч ким танимас эди. Диалло ҳам ўз истеъдодидан тўғри фойдаланса, Роналду каби суперюлдузга айланади, - деди Рио Фердинанд.

Маълумотларга қараганда, Диаллонинг трансфери учун “Манчестер Юнайтед” раҳбарлари “Аталанта”га 25 миллион евро тўлайди. Бундан ташқари, италияликлар футболчининг ўйинига қараб, яна 15 миллион евро миқдорида бонусга эга бўлиши мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию