Бу футболчи юлдузлик касалига чалинди: Англия терма жамоасида зиддиятлар кучаймоқда!
Англия терма жамоаси Германиядаги Европа чемпионатида финалда иштирок этганига қарамай, жуда кўп танқидларга учради.
Гарет Саутгейт устозлик қилган жамоанинг ўйини бутун мусобақа давомида мухлису мутахассислар эътирозига сабаб бўлди.
Энди маълум бўлишича, жамоада ички муҳит кўнгилдагидек бўлмаган. Ҳозир ҳам айрим футболчиларда норозилик кайфиёти ошиб боряпти.
The Independent нашрининг ёзишича, аксарият футболчиларга Жуд Беллингемнинг ўзини тутиши ёқмаяпти. Кўпчиликни фикрига кўра, “Реал” ўйинчисини терма жамоада сунъий тарзда ва жуда эрта етакчига айлантириб қўйишди.
Қолаверса, 20 ёшли футбол етакчилик масъулиятини бўйнига олгани йўқ ва бу борадаги вазифаларини бажаришни истмаяпти.
Жуд Европа чемпионати финалидан кейин жамоадошларини танқид қилгани, англияликлик журналистлар билан мулоқот қилмагани ва бошқаларга нисбатан такаббурлик қилаётгани ҳам кўпчиликка ёқмаяпти.
Шунга қарамай, Беллингемга ишонч билдираётганлар ҳам бор. Жуд терма жамоада Ҳарри Кейн ва Трент Александер-Арнольд билан жуда яхши чиқишади.
Энди бу Англия терма жамоаси ичида юзага келаётган бу зиддиятларни янги бош мураббий ҳал этиши керак бўлади.
Фикрлар