Бу футболчи захирада қолиб кетганини ҳазм қилолмаяпти
“Бавария” ҳимоячисиБенжамен Павар жамоасининг охирги икки учрашувини захира ўриндиғида бошлаганидан ҳайрон бўляпти.
Германиялик журналист Флориан Плеттенбергнинг таъкидлашича, Паварнинг норозилига жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсман футболчига асосий таркибга киритмагани сабабларини тушунтирмагани сабаб бўлган.
Чемпионлар лигасида “Барселона”га қарши ўтказилган учрашувда Павар 67-дақиқада ўйинга қўшилиб, рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. “Майнц”га қарши баҳсда ҳам Бенжамин захирадан майдонга тушиб, 45 дақиқа ўйнади.
Футболчи жаҳон чемпионатидан олдин етарли даражада ўйин амалиётисиз қолишдан хавотирга тушяпти.
Фикрлар