Бу футболчини "Реал" биздан олиб қўйган, энди уни қайтарамиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳали ҳам «Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда. 

TEAMtalk нашри маълумотича, трансфер ғоясини қўллаб-қувватлаётганлардан бири — мерсисайдликлар спорт директори лавозимига қайтиши кутилётган Жулиан Уорд. Уорд Тчуаменини 2022 йилда у ҳали «Монако» шарафини ҳимоя қилаётган пайтдаёқ жамоага олиб келишга уринган, аммо футболчи ўшанда «Реал» вариантини танлаган эди.

- Тчуамени ҳали ҳам  «Ливерпуль»  скаутлари диққат марказида. Лекин яқин вақт ичида бу трансферни амалга ошириш жуда қийин бўлади. Чунки у яқинда «Реал» билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади, — дея таъкидлаган журналист Пит О’Рурк.

Мадрид клубида 26 ёшли ярим ҳимоячи бош мураббий Жозе Моуриньо режаларида муҳим фигура сифатида кўрилаётгани, шу боис уни осонликча қўйиб юбориш нияти йўқлиги қайд этилмоқда. Шунинг учун «Ливерпуль» расмий таклиф билан чиқадиган бўлса, катта миқдорда тўлов амалга оширишга тайёр туришига тўғри келади.

Тчуамени асосан ҳимояланувчи ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди, зарурат туғилганда эса марказий ҳимоячи позициясида ҳам майдонга туша олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!