Бу футболчини сотиш тақиқланади!

"Барселона" клубини ёзда бир қатор футболчилар тарк этиши кутилмоқда. 

Ёш ярим ҳимоячи Нико Гонсалес ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа клуб сафига ўтиш ҳақида ўйлаётганди. Бироқ Хави у жуда керакли футболчи эканлигини таъкидлади ва уни сотишни таъқиқлаб қўйди. 

Хави "La Masia"дан чиққан иқтидорларга кўпроқ эътибор бермоқчи, шунингдек, "Барса" фалсафаси руҳида тарбияланган футболчиларни қадрлайди. 

20 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум Ла Лига доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассист вазифасини бажарди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!