Бу футболчининг ишлари юришиб кетди

Европадаги манбаларнинг маълум қилишича, “Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино қўл остида асосий таркибда мунтазам ўйнаётган Конор Галлахернинг харидорлари кўпайиб кетди.

Ҳозирнинг ўзида Англия Премьер-лигасининг бешта клуби – “Тоттенхэм”, “Вест Хэм”, “Брайтон”, “Ливерпуль” ва “Ньюкасл” Галлахерни ўз сафига қўшиб олиш учун музокарага киришишга тайёр.

Таниқли инсайдер Саймон Филлипс ҳам Конорга бешта клубдан чорлов бўлаётганини тасдиқлади.

- Мендаги маълумотларга кўра, “Ливерпуль” ўз таркибидаги англиялик футболчилар сонини кўпайтирмоқчи ва улар айнан Конор Галлахерни нишонга олган, - деб ёзди Саймон Филлипс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!