Бу футболчининг катта маош сўрашга ҳаққи йўқ!

“Вест Хэм” раҳбарияти “Челси”да Томас Тухелга керак бўлмай қолган ҳимоячи Курт Зумани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Томонлар ўртасида ўтказилган музокарага кўра, “аристократлар” Зумани 15,6 миллион фунт эвазига “Вест Хэм”га ўтишига розилик берди.

Айни пайтда “болғаурарлар” франциялик ҳимоячи билан шахсий шартнома шартларини келишмоқчи. Футболчи “Вест Хэм”нинг энг кўп маош оладиган ўйинчиси бўлмоқчи ва клубдан ҳафтасига 125 минг фунт сўраяпти.

Англиялик машҳур ҳужумчи Даррен Бент Курт Зуманинг ўзини тутишини танқид қилди.

- У “Челси” каби катта клубдан келгани учун ўз талаблари ва инжиқликларини ўтказмоқчи бўляпти. Бироқ, майдонда кўрсатган ўйини унинг турли шартларни илгари суриш ва катта маош талаб қилишга ҳаққи йўқлигидан далолат бермоқда, - деди Даррен Бент.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!