Бу футболчининг Моуриньога учта қилиғи ёқмади

А Сериянинг 14-тури доирасида “Рома” сафар учрашувида “Сассуоло” билан очко бўлишди. Моуриньо ғалабани қўлдан чиқишига нидерландиялик ҳимоячи Рик Карсдорпни айблаётгани ҳақида ёзилмоқда.

“Реал” яна Моуриньони олиб келмоқчи журналистлари Моуриньога Карсдорп нега ёқмай қолганига аниқлик киритди.

Биринчидан, Карсдорп захирадан ўйинга туширилаётган пайтда Моуриньонинг олдига ўз вақтида келмади. Мураббий керакли кўрсатмаларни беришга улгурмади. Бундан Жозенинг жаҳли чиқди.

Абрахам гол урган вазиятда Карсдорпнинг ўзини тутиши ҳам мураббийлар штабига маъқул келмади. Ҳамма англиялик футболчини табриклаётган пайтда, Рик ўзига тўпни узатмай, бошқа ўйинчи билан ўйнаган Кристантега эътироз билдира бошлади.

Энг ёмони рақиб гол урган вазиятда Карсдорп ўз позициясини ёпа олмади, рақиб футболчиси Лорьентега қаршилик қила олмади, курашни эрта тугатди. Рақибга қаршилик қилиш ўрнига, тўхтаб қолиб, ҳакамнинг эътиборини ўйиндан ташқари ҳолат бўлганига қаратмоқчи бўлди. Бунинг оқибатида мезбонлар вакили Пинамонти ҳисобни тенглаштирди.

Моуриньо кийим алмаштириш хонасида ҳам Карсдорп билан зиддиятга борди ва унга ўзига бошқа жамоа топишини уқтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!