Бу футболчининг нархи "Барселона"нинг “чўнтагига” тўғри келмаяпти
"Челси" раҳбарияти жамоанинг испаниялик ҳимоячиси Сезар Аспиликуэтанинг трансферидан 8 миллион евро ишлаб олмоқчи, аммо бу нарх "Барселона"нинг “чўнтагига” тўғри келмаяпти. Каталония клуби "аристократлар"дан трансфер нархини пасайтиришни сўрамоқчи.
Ушбу мавсумда испаниялик ҳимоячининг "Барселона"га ўтиши ҳақида жуда кўп маълумотлар бор эди, аммо трансфер ҳали амалга ошмади. Охирги хабарларга кўра, каталонияликларни 8 миллион евролик нарх қониқтирмаяпти, деб ёзмоқда GOAL.
“Барселона” эса аллақачон футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Аспиликуэта - каталонияликлар учун мавсум оралиғидаги асосий трансфер мақсадларидан бири.
Футболчи ўтган мавсум АПЛда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар