Бу ҳам рекорд: Муҳаммад Салоҳ ҳеч ким уддаламаган натижага эришди

  • 20 августа, 08:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) томонидан йилнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.   

Tecno

Мисрлик тўпурар бу совринни учинчи бор қўлга киритди ва бу борада янги рекорд ўрнатди. Англия Премьер-лигаси тарихида профессионал ўйинчилар ҳеч қачон бирор ҳамкасбларини уч марта бу совринга лойиқ кўрмаган.

“Ливерпуль”нинг чемпионлиги билан якунланган ўтган мавсумда Муҳаммад Салоҳ лига доирасида 38 та учрашувда қатнашиб, 29 та гол ва 18 ассист муаллифи бўлди.

33 ёшли футболчи тўпурарлар пойгасида биринчи ўринни олишдан ташқари, чемпионатда энг зўр ассистент ҳам бўлди.

2017 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келаётган африкалик ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию