"Бу ҳикоя қандай якунланишини ҳамма билади"

Футбол агенти Мино Райола ўз мижози Жанлуижи Доннарумма ҳар доим ҳам ПСЖ асосий таркибида ўйнамаслигини таъкидлади. 

"Муаммо бор ёки йўқлигини билмайман. Ўйлайманки, бу ҳикоя қандай якунланишини ҳамма билади. У билан ҳаммаси яхши бўлади. 

Бироз сабр қилиш керак. Биламан, у илгари дуч келмаган вазиятга тушиб қолган. Буни фақат мулоқот орқали, аста-секин ҳал қилиш мумкин", - деди Райола. 

Жорий мавсумда Доннарумма Париж клуби сафида умумий 7 та баҳсда майдонга тушди. Унинг рақобатчиси Навас эса 11 та ўйин ўтказди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!