Бу ҳужумчи ҳеч қачон “Юве”да ўйнамайди!

“Торино” ҳужумчиси Андреа Белотти ҳеч қачон Туриннинг иккинчи клуби “Ювентус”га ўтмайди. Бу ҳақда “Торино” президенти Урбано Кайро қатъий қарорини эълон қилди.

- Белотти “Ювентус”га ўтадими? Мен ҳеч қачон бу борада “Ювентус” вакиллари билан гаплашмаганман. Лекин менга бу трансфер ҳақида мурожаат қилишса ҳам, тирик эканман Белоттини уларга бермай. “Ювентус”. Мен ҳазиллашаётганим йўқ, - деди Урбано Кайро.

Таъкидлаш жоизки, “Торино” тўпурарига А Сериянинг қатор клублари харидор бўлмоқда. “Ювентус”дан ташқари Белоттини “Рома”, “Наполи”, “Лацио” ва “Интер” ўз таркибида кўрмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар