Бу икки юлдузни “Барса”дан тезроқ йўқотинг!

Каталониянинг Mundo Deportivo газетаси ўзининг пуллик обуначилари орасида қизиқарли сўровнома ўтказди.

Унда журналистлар обуначилардан “Барселона” клуби қайси футболчидан қутилиши кераклиги ҳақидаги сўровномада овоз беришни таклиф қилди.

Овоз бериш якунларига кўра, “Барселона” ишқибозларининг аксарияти нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг жавобини бериш кераклигини таъкидлаган. Унинг кетишини сўраб, респондентларнинг 37,3 фоизи овоз берган.

Бу борада иккинчи ўринда уругвайлик марказий ҳимоячи Рональд Араухо турибди. Респондентларнинг 32,3 фоизи кейинги пайтда руҳияти билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ўйинчини клубжан тезроқ кетказиш кераклигини билдирган.

Жорий мавсумда 28 ёшли  Френки де Йонг барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта голли узатма берди. 26 ёшли Араухо эса 15 та ўйинда иштирок этиб, икки гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!