“Бу икки зарбани солиштириш жиноят...” ёхуд Месси ва Роналдунинг голлари таққосланди
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг “Клермон” дарвозасига киритган голи ва Криштиану Роналдунинг Чемпионлар лигаси доирасида “Ювентус”га қарши ўйинда киритган голини солиштирди.
Аргентиналик футболчининг зарбаси кўплаб футбол ишқибозларини унчалик ҳайратда қолдирмади. Улардан баъзилари ҳатто "Олтин тўп"нинг 7 карра ғолибини масхара қилишди ва зарба пайтида ҳужумчининг ўнг оёғи ерда бўлганига эътибор қаратишди.
“Оёғи ҳамон ерга тегиб турибди, бро”.
Роналду 2 метрдан ортиқ баландликка сакраб чиққан бўлса, Месси атиги 2 сантиметрга кўтарилди.
“Бу икки зарбани солиштириш жиноят...”
Интернетда Роналдунинг зарбаси катта велосипедга, Мессининг зарбаси эса уч ғилдиракли велосипедга таққослашган.
Маълумот ўрнида, аргентиналик футболчи Франция чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Клермон”га қарши ўйинда (5:0) чалқанча усулда гол киритди.
Фикрлар