Бу иш сўнгги бор 30 йил олдин содир бўлган эди

“Рома” кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсида “Аякс” билан дуранг ўйнади.

Икки ўйин натижасига кўра, айнан римликлар мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди. Энди ушбу босқичда “бўрилар”га “Манчестер Юнайтед” рақиблик қилади.

“Рома” сўнгги бор ушбу мусобақанинг ярим финалига 1991 йилда чиққан эди. 30 йил олдинги ярим финалда “Рома” муваффақиятли иштирок этган ва финалга йўлланма олган. Бироқ, ҳал қилувчи ўйинда “Интер”га имконият бой берилган.

"Манчестер Юнайтед" - "Рома" жуфтлигининг дастлабки ўйини 29 апрель куни Англияда, жавоб ўйини 6 май куни Италияда бўлади. Мусобақанинг финал баҳси эса 26 май санасига режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар