Бу ишни Холанддан бошқа ҳеч ким уддалай олмаган

Англия Премьер-лигасининг бу галги мавсуми Эрлинг Холандга бағишланди. Норвегиялик ҳужумчи дебют мавсумидаёқ бир неча рекордларни урди.

“Манчестер Сити” ғалабаси билан якунланган чемпионатда Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигаси томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши ёш ўйинчиси совринлари билан тақдирланди.

Англия футболида бир футболчининг бир мавсумда мана шу икки асосий совринни қўлга киритиши илк маротаба кузатилмоқда ва янги рекорд сифатида қайд этилди.

22 ёшли ҳужумчи Премьер-лигада 35 та учрашувда рақиблар дарвозасини 36 маротаба ишғол қилди. Тўпурар пойгасида ғолиб чиққан Холанд бир мавсумда энг кўп тўп киритиш бўйича ҳам мутлақ рекорд соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!