Бу жамоа “Реал”дан ҳам, “Барселона”дан ҳам зўр!
“Ювентус”да ижара асосида тўп сураётган Альваро Мората ўзи тегишли бўлган “Атлетико” Испанияда чемпион бўлишига ишонишини билдирди.
- Мен доим “Атлетико” футболчиси бўлиб қолавераман. Ўзингни катта футболга олиб кирган жамоани унута олмас экансан. Мен бу клубдан миннатдорман. Бироқ, яна бу жамоага боришимни билмайман. “Матрасчи”лар чемпион бўлишига умид қиламан. Мен учун бу жамоа “Реал”дан ҳам, “Барселона”дан ҳам зўр!, - деди Альваро Мората.
Альваро Мората 2005-2007 йиллар давомида “Атлетико” академиясида футбол сир-асрорларини ўрганган. Кейинчалик бошқа жамоаларда порлаган ҳужумчи 2019 йилда “Челси”дан яна “Атлетико”га қайтган эди.
Фикрлар