Бу жамоа трансферлар орқали суперклублар қаторига қўшилади
“Астон Вилла” жорий мавсумда Еврокубок йўлланмалари учун курашмоқда. Ҳозирча бу жамоа чемпионат якунланишига уч тур қолганида саккизинчи ўринда бормоқда ва назарий жиҳатдан халқаро турнирларга чиқиш имконияти бор.
Клуб раҳбариятининг келаси мавсумдан умиди катта. Бош мураббий Унаи Эмери жанговар таркиб шакллантириши учун ёзда унга 220 миллион евро миқдорида пул ажратади.
The Sun нашрининг ёзигича, “Астон Вилла” хўжайинлари спорт директори лавозисига “Барселона” билан ҳамкорликда иш олиб бораётган таниқли мутахассис Матеу Алеманини олиб келади.
Эмери ва Алемани асосий трансфер нишони сифатида “Спортинг” етакчиси Мануэль Угартени белгилаган. Бу ярим ҳимоячини олиш учун “Астон Вилла” 60 миллион еврога яқин харажат қилишига тўғри келади.
Бундан ташқари, бирмингемликлар “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсиони ҳам ўз сафига қўшиб олиш бўйича иш олиб боради.
Фикрлар