"Бу жуда кулгили ҳазил" - Неймар Рафиньянинг "Олтин тўп" учун курашдаги ўрни ҳақида кескин фикр билдирди

  • 23 сентябрь, 11:43
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ва ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Неймар "Олтин тўп" сўровномасида ватандоши Рафиньянинг бешинчи ўринни эгаллаганлигига ўз муносабатини билдирди.

"Рафинья бешинчи ўриндами? Бу жуда кулгили ҳазил" дея изоҳ қолдирди бразилиялик юлдуз ижтимоий тармоқлардаги натижалар эълон қилинган пост остида.

Tecno

2024-2025 йилги мавсум якунига кўра "Олтин тўп" совриндори ПСЖ сафида тўп тепаётган франциялик ҳужумчи Усмон Дембеле бўлди. Иккинчи ўринни "Барселона"нинг 18 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямал эгаллади, ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари учлигини эса ПСЖнинг яна бир аъзоси - португалиялик ярим ҳимоячи Витинья якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!