Бу кам, яна қўшинг! Суперклуб туркларнинг 35 миллион евролик таклифини рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Галатасарой» клуби «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау трансфери бўйича расман илк таклифини йўллади. Goal нашри маълумотича, Истанбул жамоаси португалиялик форвардни тўлиқ сотиб олиш эвазига 35 миллион евро таклиф этган.

«Милан» бу таклифни рад этган. Миланликлар бу миқдорни кам деб ҳисобламоқда ва 27 ёшли Леауни камида 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Шу билан бирга, клуб ҳужумчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

«Галатасарой» таклиф рад этилганидан сўнг музокараларни давом эттириш учун вақт олди. 

Яқин кунларда истанбулликлар «Милан»га яна бир расмий таклиф йўллаши кутилмоқда. Хабарларга кўра, янги таклиф 40 миллион евро атрофида бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!