Бу масала мундиалдан кейин ҳал бўлади

“Рома” раҳбарияти ҳужум чизиғини “Барселона” вакили Мемфис Депай билан кучайтирмоқчи. Каталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандес январда икки нидерландиялик футболчи – Мемфис Депай ва Френки де Йонг билан хайрлашишга қарор қилган.

Бу вазиятдан айрим жамоалар, хусусан римликлар ҳам фойдаланиб қолмоқчи эди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Депай жаҳон чемпионатига қадар келажаги ҳақида бош қотирмоқчи эмас. 28 ёшли ҳужумчи Қатардаги мундиалдан кейин каталонияликлар раҳбарияти билан учрашиб, келажагини муҳокама қилмоқчи.

Депайнинг ўзи ҳам “Барселона”дан кетишга тайёр. Чунки Роберт Левандовски олиб келинганидан кейин у асосий таркибдаги жойини йўқотди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!