Бу мавсум А Серия жамоалари амалга оширган 10 та энг яхши трансфер
Ads

Ўтган ҳафта сўнггида Италияда ҳам трансфер ойнаси ёпилди. А Сериядаги, балки жаҳондаги энг катта трансфер шубҳасиз Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши бўлди.

Биз эса сизларни А Серия жамоалари амалга оширган энг яхши 10 трансфер билан таништиришини мақсад қилдик.

10. Шиме Врсалько ("Атлетико"дан "Интер"га, сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижара)

Жоау Канселуни қўлга кирита олмаган "Интер"га янги ўнг қанот ҳимоячиси сотиб олиш масаласини кўндаланг қилиб қўйди. Уларга бутун бир қанотни бир ўзи эплай оладиган футболчи керак эди. Д'Амброзио бундайлар сафига кирмайди. Натижада, "неррадзуррилар" яхши трансферни амалга оширишди. 

Врсалько Диего Симеоне билан яхши келиша олмади ва иш жойини ўзгартиришга мажбур бўлди. Хорватиялик футболчига янги жамоага киришиб кетиш учун вақт ҳам керак эмас. Боиси, у "Атлетико"га қадар "Сассуоло" сафида тўп тепган.

9. Маттиа Кальдара ("Ювентус"дан "Милан"га, 35 млн евро)

Кальдара "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги учбурчакнинг бир қисми бўлди. Қўпол қилиб айтганда, уни бир пул мисоли кўришди. "Бьнконеррилар" Леонардо Бонуччини ортга қайтармоқчи бўлишди ва бунинг учун кўп нарсадан воз кечдилар. "Ювентус"нинг қарори тўғри, аммо нега айнан "Милан"га? Бу трансферан кўпроқ "россонерилар" ютишди назаримда. У шу кетишда бўлса, нафақат "Милан"нинг, балки, Италия терма жамоасининг марказидан муқим жой олади ҳали.

8. Фабиан Руис ("Бетис"дан "Наполи"га, 30 млн евро)

Руис "Бетис"да яхши мавсумни ўтказди ва ўзининг яхши ўйини билан Испания терма жамоаси мураббийлари нигоҳига тушди. Унинг товон пули бор-йўғи 30 млн евро эканлиги боис, ёзда жамоасини ўзгартириш деярли аниқ эди. Фақат 22 ёшли футболчи учун курашда қайси клуб ютиб чиқиши номаълум эди. Қизиғи, бу жамоа ҳар бир центни тежаб ишлатадиган президентга эга бўлган "Наполи" бўлди.

7. Эмре Жан (эркин агент— "Ювентус"га)

emre jan juv

"Кекса синьора" 24 ёшли футболчини бепул қўлга киритди ва шунинг ўзиёқ улар учун катта ғалаба. Эмре Туринда ҳам ўзининг Германия терма жамоасидаги шериги Сами Хедира билан рақобат қилишига тўғри келади. 

6. Жоау Канселу ("Валенсия"дан "Ювентус"га, 40.4)

Яна "Ювентус" раҳбариятига таҳсинлар ўқиймиз. "Интер"да португалиялик футболчини сотиб олиш учун 35 млн топилмади. Бундан эса туринликлар унумли фойдаланиб қолишди.

5. Леонардо Бонуччи ("Милан"дан "Ювентус"га, 35 млн евро)

bonuccu jub

Адашган ўғилнинг қайтиши маҳаллий мухлисларга унчалик ҳам ёқмади. Ахир ким ҳам Криштиану билан ўйнашни истамайди дейсиз?

4. Стефан де Врей (эркин агент— "Интер")

Бу трансфер "Интер" учун фойдали бўлиши аниқ. Голландиялик футболчи учун бир нечта топ-клублар қизиқиш билдираётган эди. Бироқ "неррадзуррилар" бу курашда ғолиб чиқишди ва де Врейни йилига 4 млн евролик маошга кўндиришга эришдилар. Лекин улар ўзоқ муддат ҳимоя ҳақида ўйламайдиган бўлишди, бу билан.

3. Раджа Наингголан ("Рома"дан "Интер"га, 38 млн евро)

nainggolan inter

Ёзнинг энг кутилмаган трансферларидан бири бўлди. Нега хориж жамоаларига эмас, айнан "Интер"га? "Бўрилар"нинг кўпчилик мухлислари шу саволга жавоб   топиша олмади. "Интер" эса Сантона ва Дзаниолани бериб, яна 24 млн евро  тўлади холос. Аммо бельгиялик футболчи тунгги клублардаги ишлари билан миланлик мухлисларнинг ҳам ғазабига учраб бўлди.

2. Гонсало Игуаин ("Ювентус"дан "Милан"га, сотиб олиш шарти билан ижара)

higuain mil

Игуаин яна Роналду туфайли ўз жамоасини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бундан бир неча йил олдин ҳам Роналду билан яхши тандем ҳосил қила олмаслиги сабаб "Реал"ни тарк этган эди. Аргентиналик футболчи ҳам Бонуччи трансферининг бир қисми сифатида Миланга келди. 30 ёшли ҳужумчи яна 3-4 йил "россонерилар" учун юқори савияда ўйнаб беролса керак.

1. Криштиану Роналду ("Реал"дан "Ювентус"га, 117 млн евро)

ronaldu jv_2

Ниҳоят ёзнинг, балки А Серия тарихидаги энг муҳим трансферига ҳам етиб келдик. Албатта, бу трансфернинг амалга ошишида Роналдунинг ўзи катта роль ўйнади. Лекин "Ювентус" менежменти амалга оширган ишларни ҳам мақтаб ўтмасдан илож йўқ. Айнан Роналдунинг ташрифи билан "кекса синьора"нинг обрўси ва машҳурлиги мисли кўрилмаган даражага етди ва энди улар ўзларининг азалий орзуси - ЕЧЛни қўлга киритишлари учун барча нарсага эгалар. Сиз нима дейсиз?

Шаҳзод Холбоев тайёрлади