"Бу мен учун бамисоли сеҳрли рақамга айланиб қолди, чемпионатдаги энг хавфли ўйинчи бизнинг жамоада ўйнади" - Игорь Литовка

“Андижон” таркибига йил бошида қўшилган легионер посбон Игорь Литовка ўзидан яхши таассурот қолдирди. Айтиш мумкинки, Литовка юртимизда дебют мавсумини ўтказди. У бир қатор баҳсларда ўзининг ажойиб сейвлари билан ҳам ёдда қолди.

- Яқинда инстаграмдаги саҳифангизда клубда ўтказган мавсум учун миннатдорчилик билдириш қабилида ёздингиз. Аммо кўпчилик сизни клуб билан хайрлашяпти деб ҳам ўйладилар...

- Ҳа, бу миннатдорлик изҳори эди. Мен буни якунига етган мавсум учун раҳмат айтиш тариқасида жойладим. Шу орқали бутун жамоа, мураббийлар штаби, маъмуриятга ўз миннатдорлигимни билдириб қўйдим. Менда шартномамнинг яна бир йили турибди. Бундан кейин ҳам биргаликда ишлаш ва натижамизни яхшилаш учун астойдил тер тўкишга тайёрман.

литовка9_2

- Бу йил Ўзбекистон чемпионатида дебют қилдингиз. Сиз учун қандай ўтди? Кўпроқ нима ҳайрон қолдирди?

- Таассуротлар жудаям ёқимли. Чемпионатдаги интрига охирги тургача сақланиб турди, ўзимиз ўйнаган ҳар бир стадион майдон сифати талаб даражасида бўлди ва албатта, биринчи даврада бизга уй ўйинлари учун қадрдон стадион етишмади. Кейин эса уй учрашувларидаги ажойиб муҳит майдонда яхши натижалар қайд этишимизда жудаям қўл келди!!!

литовка17

- “Андижон”даги фаолиятингиз ҳақида сўрамоқчиман. Қандай тасаввур қилгандингиз?

- Мавсум бошида кўпчилик бизни жон сақлаш учун курашишса керак, деб хавотир олганди. Охир-оқибат дастлабки бешликдан жой олишимиз учун сал қолди. Бу ниҳоятда қизиқарли кураш бўлди.

- Жамоада 72-рақамда ўйнадингиз. Бу рақам сиз учун нимани англатади?

- Бугун фаолиятим давомида айнан шу рақам остида ўйнаб келяпман. Қайсидир маънода бу мен учун бамисоли сеҳрли рақамга айланиб қолди.

литовка16

- Биламизки, оилангиз ҳам доим сиз билан бўлди. Уларга Андижон ёқдими? Кўникишлари қийин кечмаганми?

- Ҳа, оилам доим ёнимда бўлди. Улар уй учрашувлари чоғида ҳар дам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдилар. Уларнинг ёнимда эканлигини ҳис қиллган ҳолда янада яхшироқ ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдим. Шаҳар менга жуда ёқди. Ёз фаслининг иссиқ ҳавосига ҳам ўрганиб қолдик, десам муболаға бўлмайди. Катта қизим мактабга боришни бошлади. Айтиш мумкинки, биздаги мослашиш жараёни муваффақиятли ўтди.

литовка20

- Игорь, сиз учун Суперлигадаги энг хавфли футболчи ким?

- Чемпионатдаги энг хавфли футболчи бизнинг жамоада ўйнади. Мен энг яхши тўпураримизни айтяпман. Шунингдек, Драган Черанни ҳам эътироф этишим керак. Бахтимизга, у бизнинг дарвозани ишғол эта олмади. “Навбаҳор”даги Ўрунов ҳам чемпионат мобайнида ўзидан илиқ таассурот қолдирди.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
21/12/2023 14:56
Raxmat Litovka sendan yangi mavsumda g'alabali o'yinlar kutib qolamiz