Бу ўйинчи келса, Мбаппе ПСЖда қолади
ПСЖ ўз тарбияланувчиси Кристофер Нкункуни қайтариш орқали Килиан Мбаппени жамоада олиб қолишга умид билдирмоқда. Биринчи навбатда, парижликлар 23 ёшли ҳужумчини янгиланаётган лойиҳанинг кучли эканига ишонтириши керак.
Бу маҳоратли ўйинчиларни жамлаш орқали бўлади. Нкунку ана шундай ўйинчилардан. Шунинг учун ҳам 24 ёшли ярим ҳимоячининг харидорлари тобора кўпайиб бормоқда.
Агар Нкункуни Парижга қайтариш имкони топилса, Мбаппеда лойиҳага нисбатан ишонч уйғонади ва у ПЖСда қолиши мумкин.
ПСЖ Нкункуни 2019 йили “Лейпциг” жамоасига 13 миллион еврога сотиб юборган эди. Ҳозир унинг трансфер суммаси 70 миллион еврогача кўтарилди. Кристофер жорий мавсумда 41 та ўйинда 27 та гол ва 17 та ассист муалифи бўлди.
Фикрлар