Бу ўйинчи кўзимга кўринмасин!

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ижарадан қайтаётган қимматбаҳо ўйинчи Жейдон Санчо келажагини тезроқ ҳал қилишига тўғри келяпти.

Tecno

Мавсумни ижара асосида “Челси”да ўтказган англиялик ҳужумкор футболчи “аристократлар” билан доимий шартнома бўйича келишувга эриша олмади ва ўзи тегишли бўлган “Манчестер Юнайтед”га қайтадиган бўлди.

Mirror нашрининг таъикдлашича, “Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим яқин ўтмишда кўплаб гранд клубларнинг орзуси бўлган ўйинчини ўз жамоасида кўришни истамаяпти.

25 ёшли футболчи якунланган мавсумда 42 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига ўнта голли пас узатди.

Жайдон Санчо “Манчестер Юнайтед”да энг катта маош олаётган ўйинчилардан ҳисобланади. Унинг ҳафталик моянаси 300 минг фунтни ташкил қилмоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти яна бир йиллик шартномаси бор футболчидан имкон қадар тезроқ қутилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!