Бу ўйинчи ўрнига Холанд келади
“Челси” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Тимо Вернерни сотиб юборишга қарор қилгани ҳақида журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди. Германиялик ҳужумчи “аристократлар” кутган ўйинни намойиш қила олмади.
Манбанинг айтишича, лондонликлар Бундеслигада порлаган ҳужумчини катта умидлар билан трансфер қилган. Бироқ, Вернер мана икки мавсумки ўз ўйинини кўрсата олгани йўқ.
“Челси” президенти Роман Абрамович клуб мутасаддиларига нима қилиб бўлса ҳам “Боруссия”дан Эрлинг Холандни олиб келиш топшириғини берган. Шу боис, улар норвегиялик ҳужумчи трансфери билан параллел равишда Вернерни кетказиш бўйича ҳам иш олиб боради. Чунки, Холанд айнан Вернердан бўшаган ўринга олиб келинади.
Тимо Вернерга илгари “Лейпциг”да унга устозлик қилган ва айни пайтда “Бавария”ни бошқараётган Юлиан Нагельсманн харидор бўлаётгани ҳақида маълумотлар бор.
Фикрлар