Бу ўйинчини ҳеч ким ололмайди!
“Челси” академияси ҳар йили кўплаб истеъдодли футболчиларни тарбиялаб чиқаради. Уларнинг аксарияти “аристократлар”нинг асосий таркибига кира олмайди ва бир неча йиллаб, ижараларда юради ва кейинчалик сотиб юборилади.
Бироқ, тарбияланувчилар ўртасида фавқулодда истеъдодлилари ҳам чиқиб қолади. Ёзда асосий жамоага олинмай, “Кристал Пэлас”га ижарага бериб юборилган Конор Галлахер ана шундай вундеркиндлардан чиқиб қолди.
Жорий мавсумда зўр ўйин кўрсатаётган Галлахер камтаргина жамоаси билан “Манчестер Сити”ни тиз тўктирди. Мазкур учрашувда ўзи гол уриб, жамоадошига голли пас оширган ўйинчи кўпчиликнинг эътиборига тушди. “Вулверхэмптон” билан кейинги ўйинда ҳам Конор тўп киритди.
Галлехер жорий мавсумда 10 та учрашувда рақиблар дарвозасини тўрт марта ишғол қилди ва иккита голли пас узатди.
У қайд этаётган натижалар “Челси”ни ҳам беэътибор қолдирмади. Томас Тухель келаси мавсум унга имкон бериши айтилмоқда. “Кристал Пэлас” мухлислари эса клубдан Конорни тўлиқ сотиб олишни талаб қиляпти. “Аристократлар” Конорнинг ижара шартномасига уни сотиб олиш шартларини киритмаган. Демак, Галлахер мавсум якунланиши билан яна “Челси”га қайтади.
Фикрлар