Бу қитъадошимиз Роналдудан зўр чиқиб қолди
“Тоттенхэм”нинг осиёлик легионери Сон Хён Мин Англия Премьер-лигасининг навбатдаги тури “Бёрнли” дарвозасини уч маротаба ишғол қилди.
Кореялик футболчининг биринчи киритган тўпи унинг Англия Премьер-лигасидаги 104-голи сифатида қайд этилди. Бу кўрсаткич бўйича 31 ёшли футболчи Криштиану Роналдудан ўзиб кетди.
Португалиялик юлдуз “Манчестер Юнайтед”да икки марта тўп тепиб, жами ўз ҳисобига 103 та гол расмийлаштирган эди.
Учрашув охиригача Сон Хён Мин яна икки тўп киритиб, Англия Премьер-лигасидаги умумий голлари сонини 106 тага етказиб олди.
Фикрлар