Бу қизиқ! Буффон Роналду ва Мессини таққослади
Ads

“Ювентус” ҳамда Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон “Реал Мадрид” хужумчиси Криштиану Роналду ҳамда “Барселона” юлдузи Лионель Мессининг ўйин услубини таққослади.

- Бу икки турли хил футболчилар. Месси ҳақида шуни айтишим мукин, бу ҳар томонлама ривожланган ўйинчи. Леони ўйиннинг конструктори дейишим мумкин, юқори даражадаги техника ва майдонниг чуқур нуқталарида ҳаракат қилиши мени лол қолдиради.

Криштиану эса жарима майдонида кескин вазиятлар яратиш бўйича етакчидир. Эслатиб ўтмоқчиманки, олдинги Роналдудан хозирги Криштианунинг фарқи нимада? Бугун ушбу футболчи ўз кучини тежаб сарфлайди, бир финт қилиш учун майдоннинг бир чеккасидан иккинчисига югуриб бормайди. Бироқ унинг устунлик томони шундаки, рақиб дарвозаси олдида ҳар бир вазиятни голга айлантириши мумкин, - дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.