Бу қизиқ. Иньеста сўнгги 8 йилда илк бор Жаҳон ва Европа чемпионатларида захирада қолдирилди

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста сўнгги саккиз йилда илк бор Жаҳон ва Европа чемпионатларида асосий таркибда майдонга туширилмади.

Айни дамда Россияга қарши бўлиб ўтаётган ЖЧ-2018нинг 1/8 финал босқич учрашувида захирада қолдирилган 34 ёшли футболчи сўнгги марта бундай ҳолатга 2010 йил Жануби Африка Республикасида бўлиб ўтган мундиалда дуч келган эди.

Ўшанда Испания терма жамоаси мураббийи Гондурасга қарши баҳсда Иньестанинг хизматларидан фойдаланишни истамаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Фернандо Йерро Иньестани Россияга (1:1) қарши баҳснинг 2-бўлимида захирадан майдонга туширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!