Бу қизиқ. Модрич "Олтин тўп"ни қўлга киритгани учун "Реал" билан шартномаси автоматик тарзда узайтирилди

Marca нашрининг хабар беришича Лука Модричнинг "Реал" билан имзолаган шартномасида ғалати банд бор.

Унга кўра агар хорватиялик футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киритса, унинг шартномаси автоматик тарзда 2021 йилга қадар узайтирилади. Бу ҳақда эса тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Модричнинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.

Маълумот учун, Модрич “Реал” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 46та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!