Бу қизиқ. "Пахтакор" ўз майдонида кетма-кет 10та учрашувдан буён ютқазмаяпти

"Пахтакор"нинг уй ўйинларидаги мағлубиятсиз серияси 10та учрашувга етди. Тошкентлик "шерлар" сўнгги марта 2017 йилнинг апрель ойида ўз майдонларида мағлубиятга учрашган эди. Шундан кейин улар кетма-кет 10 баҳсда ғалабага эришиб келишмоқда.

"Пахтакор" ушбу ўйинларда рақиб дарвозасига 25та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборган. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа иккинчи даврада уйдаги ўйинларда бор йўғи бир марта тўп ўтказиб юборишган ҳолос.

Дарвозабон Александр Лобанов эса кетма-кет 5 беллашувдан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. Охирги марта у Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувда дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлган эди. Унинг "қуруқ" серияси ҳозирча 467 дақиқани ташкил этмоқда. Иккинчи даврада "Пахтакор" 13 ўйинда 5 гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!