Бу қизиқ! "Реал" Мората трансферидан умумий қанча ишлаб олди?
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Альваро Мората трансферидан умумий 75 миллион евро даромад кўрди.
19 июль куни форвард 13 миллион евро эвазига "Атлетико"дан "Милан"га кўчиб ўтди. "Қироллик клуби" ушбу трансфердан 390 минг евро ишлаб олади.
Умуман олганда, "Лос Бланкос" Альваронинг трансферларидан 74.85 миллион евро фойда кўрди.
2013 йилда Мората Мадрид клубидан "Ювентус"га кўчиб ўтган ва тезда уни қайтариб олган. 2017 йилда эса Альваро "Реал"дан "Челси"га ўтди.
"Челси" Моратани "Атлетико"га ижарага бериб, сўнг сотиб юборганида, "Реал" 1 миллион 860 минг еврога эга бўлди. Форвард "Ювентус"га ўтганда, "Қироллик клуби" 600 000 евро фойда қилган.
Фикрлар