Бу қизиқ.
Ads

"Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри бугун "Манчестер Сити" хўжайини Холдун Ал Муборак билан бирга тушлик қилди. Бу ҳақда журналист Абдуллоҳ Булма ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Ювентус” расмий сайти мавсум якунлангач 51 ёшли италиялик мутахассиснинг жамоадан кетиши ҳақида эълон қилган эди.

Бундан аввалроқ эса “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Ювентус”га кетмаслигини айтган эди.