Бу сафар Суперкубок

Москвадаги “ВЭБ Арена”да Россия Суперкубоги беллашуви бўлиб ўтди. Унда амалдаги чемпион ва кубог ғолиби ҳисобланган “Зенит” премьер-лигада 2-ўринни эгаллаган “Локомотив”га қарши баҳс олиб борди. Дзюба ва Оздоевнинг голларига “темирйўлчилар”дан фақатгина Чорлуки ўз голи билан жавоб қайтарди. Якуний ҳисоб 2:1. Шу тариқа, “Зенит” мавсумдаги 3-совринини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, ўтган мавсум Суперкубокда ҳам “Зенит” ва “Локомотив” ўзаро баҳс олиб борган эди. Ўшанда ғалаба москваликларга насиб этган эди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)