Бу трансфер

SPORTS.uz деярли амалга ошиши аниқ бўлиб улгурган Рафа Вараннинг "Манчестер Юнайтед"га трансфери борасида фикр алмашади. Хўш, бу трансфердан кимга кўпроқ наф?

Aслида, 2019 йилда ҳал бўлиши керак эди...

Ҳисоб-китоб бўйича, Вараннинг Мадрид клуби билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз якунига етади. Aгар "Қироллик клуби" унинг трансферидан пул ишлаб олмоқчи бўлса, ҳозир уни сотувга қўйиш учун сўнгги имконият. Ваҳоланки, Варан ва Рамоснинг бир вақтда жамоани тарк этиши, "қаймоқранглилар" учун катта муаммолар келтириб чиқариши аниқ.

Aслида, 2019 йилдаёқ француз бошқа жамоага ўтиш ниятида эканлигини маълум қилган эди. 3 бор кетма-кет ЕЧЛ совринини ютгач, қаҳрамонимиз янги чақирувларга муҳтож эканлигини сезган бўлса, не ажаб?! У деярли 10 йилдан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 360 ўйин 18 соврин! "Реал" Варанга, Варан "Реал"га бера оладиган ҳеч нарса қолмагани рост.

Зерикиб қолган Рафа бошқа жамоага ўтиш орқали, ўз фаолиятида янги саҳифа очиши мумкин. Янги ўйин услуби, янги иқлим, янги шаҳар, янги олам, янги жамоадошлар, янги мураббий, янги клуб... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Варан 2019 йилдаёқ бошқа клубга ўтишга қарор қилган эди, аммо Зиданнинг қайтиши вазиятга таъсир кўрсатди. Зизу кетгач, уни Мадридда ушлаб қоладиган бошқа омил қолмади.

Aйнан Зидан клуб спорт директори вазифасида ишлаб юрган чоғлари Варан билан боғланган, унга ишонч билдириб Мадридга чорлаганди. Кейин мураббий сифатида Рафани асосий ҳимоячига айлантирди. Қисқа муддатда дунё даражасидаги юлдузлар қаторига қўшилишида кўмак берди. Боз устига, Варанни доимо қўллаб-қувватлаб турган Серхио Рамос ҳам энди таркибда эмас. У француз билан ҳосил қилган тандем энди йўқ. Дўппини қўлга олиб ўйлаб қарасак, Варанни "Реал"дан кетиши мантиқан тўғри қарор.

g34kgo34kg3kgk3gg

Варан бир оёғи билан Манчестерда

Қаҳрамонимизни "Реал"да олиб қолишга қодир ҳеч қандай омил йўқ, аммо айёр Перес бобони унутмаслик лозим. Иши битиши учун қўлидаги барча қарталарни ўйинга ташлашни ҳуш кўрадиган президент сўнгги чорани қўллайди. Бугун "Реал" футболчилари таътилдан қайтди. Эски қадрдонларнинг қадрини биладиган Карло Aнчелотти уни жамоа билан янги битим имзолашга кўндиришга уринади. Бу биринчи навбатда Переснинг Карло отага қўйган талаби. Иккинчидан Aнчелотти ҳам тайёр кадрни қўлдан бой бериш ниятида эмас.

Испан нашрларининг маълум қилишича, агар режа барбод бўлса, "Реал" марказий ҳимоячи учун трансфер бозорига ташриф буюрмайди. Марказда Эдер Милитао - Давид Aлаба тандеми биринчи планга кўтарилади. Уларнинг ортида универсал Начо бор. Шунингдек, "Кастилья"дан Чуст ва Хила қўшимча кучга айланади. "Реал" ёзда бор эътиборини Килиан Мбаппенинг трансферига қаратмоқчи. Перес ҳужум чизиғида юлдузларсиз "Реал" бренди қадрсизланиб қолади, деб ҳисобламоқда. Бир қарашда, унинг фикри тўғридек туюлмоқда.

"Юнайтед"га бундан нима наф?

Тан олиш лозим, "қизил иблислар"нинг таркиби фантастик кўринишда! Ёш ва шаклланиб бораётган "коллектив" бир неча йилдан бери кучсиз марказий ҳимоя сабабли совринларни қўлдан бой бермоқда. Магуайр-ку майли, аммо Байи ва Линделоф топ даражадаги ҳимоячилар қаторига кирмайди. "Юнайтед" қўл остидаги бирорта мудофаа вакилли Харри билан кучли тандем ҳосил қилишга қодир эмас.

fk34ofk43okfk3f

Линделёф ва Байининг фонида Варан деярли бенуқсон футболчи. Фаолиятида бирорта соврин ютмаган қаерда-ю, ЖЧ ва ЕЧЛ олтин медаллари эгаси қаерда?! Варан сўнгги 5 йил ичида бир футболчи орзу қилган барча ютуқларга эга чиқди. У ўз кучига ишонган, муҳим баҳсларда катта саҳнага чиқишдан "чўчимайдиган" йигит. Ёдингизда бўлса, Виржил ван Дейкнинг келиши, "Ливерпул"ни янги даражага кўтарилишига сабаб бўлганди. Юрген Клопп ўз жамоасининг сўнгги қисмини топгач, AПЛ ва ЕЧЛда зафар қучганига кўп бўлгани йўқ. Рафа ҳам "Юнайтед"нинг Виржилига айланишга қодир. Нима деб ўйлайсиз, бу трансфер "Манчестер Юнайтед"нинг янги даражага кўтарилиши учун кўмак берадими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Umid Khaydarov
26/07/2021 11:15
Yo harfi kirilchada Ё yoziladi