Бу воқеа Англия футболида биринчи марта бўлди
Англия чемпионатининг Премьер-лигадаги кейинги ўринда турувчи мусобақаси – Чемпионшипда ҳали инглиз футболи тарихида кузатилмаган воқеа юз берди.
Юқори дивизионда Англия чемпионлигини қўлга киритган икки жамоа ўзаро тўқнаш келди. Бу “Блэкберн” ва “Лестер” жамоалари бўлди.
Маълумки, “Блэкберн” 1995 йили Алан Ширер ва Крис Саттон каби машҳур футболчилар ёрдамида Премьер-лига ғолиби бўлган эди. “Лестер” эса айни пайтда “Кальяри”да Элдор Шомуродовга устозлик қилаётган Клаудио Раньери қўл остида 2016 йилда Англия чемпионлигини қўлга киритган.
Икки чемпионнинг қуйи лигадаги ўзаро тўқнашувида “Лестер” рақиб майдонидан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Фикрлар