Бу воқеа чорак асрда такрорланди

Европа қитъасининг энг нуфузли мусобақасида Англия ва Испания жамоалари гегемонлигига барҳам берилди. 1996 йилдан буён илк маротаба Чемпионлар лигаси ярим финал босқичи бу мамлакатлар вакилларисиз ўтади.

Чорак финал баҳслари якунларига кўра, бу гал ҳал қилувчи учрашув йўлланмалари учун Германиянинг “Бавария” ва “Лейпциг”, Франциянинг ПСЖ ва “Лион” клублари курашни давом эттиради.

1995-1996 йилги мавсумдаги ярим финал ҳам испан ва инглиз клубларисиз ўтган. Ўшанда финалга чиқиш учун “Ювентус” (Италия) — “Нант” (Франция), “Аякс” (Голландия) — “Панатинаикос” (Греция) ўзаро рақобатлашган. Якунда бош соврин Туринга йўл олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!