Бу вундеркинд “Ливерпуль”, МЮ ва “Челси”нинг муаммосини ҳал қила олади

Англияда совринлар учун курашаётган “Ливерпуль”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ҳимоядаги муаммоларга барҳам бера олган йўқ. Доимо ҳимояси мустаҳкам ҳисобланган Италия футболида янги ҳимоячи пайдо бўлди.

“Кальяри” сафида иккинчи мавсумини ўтказаётган польшалик Себастьян Валюкевич АПЛ грандлари орзусига айланди.

“Кальяри” учун 24 та учрашув ўтказган 20 ёшли футболчи клуби билан янги шартнома имзолади. Унинг трансфер суммаси 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Шунга қарамай, Англия клублари уни олишга бел боғлаган. Айниқса, асосий ҳужумчиларидан айрилган “Ливерпуль” Себастьянни ёздаёқ ўз таркибига олиб ўтмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!