Бу юлдуз энди “Манчестер Юнайтед”дан ҳеч қачон ўйнамаслиги мумкин
“Манчестер Юнайтед” ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчо бош мураббий Эрик тен Хаг билан уришиб қолгани учун келажаги катта сўроқ остида қолди.
Бу ҳақда The Times нашри ёзди.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик мураббий футболчини машғулотларда яхши ишламагани учун ўйин қайдномасига киритмаганини айтган. Санчо эса, унинг бу позицияси ёлғон экани ва ундан фойдаланишмаётганининг бошқа сабаблари борлигини таъкидлаган эди.
Жейдоннинг ижтимоий тармоқлардаги баёнотидан Эрик тен Хаг жумбушга келган. Мураббий ўтган йили Жейдон Санчони қўллаб-қувватлаган эди. Эрик тен Хаг футболчи жисмоний ва психолигик муаммоларини ҳал қилиб олиш учун унга уч ой давомида жамоадан алоҳида Нидерландияда шуғулланишига имкон яратиб берган.
Санчонинг устозига қарши кетгани “Манчестер Юнайтед” раҳбариятига ва айрим футболчиларга ҳам ёқмаган.
Айрим манбалар бу орқали Жейдон Санчо энди ҳеч қачон “Манчестер Юнайтед” сафида ўйнамаслигини ёзмоқда.
Фикрлар