Буатси:"Агар бу тўқнашув қизиқ бўлмаганида уйда қолган бўлардим"

Ярим оғир вазндаги британиялик боксчи Энтони Ярд(25-3, 24 KO) ва WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони камари учун мажбурий даъвогар Жошуа Буатси(18-0, 13 KO) бу йил жанг ўтказиш истагини тасдиқлади.

“Агар бу тўқнашув қизиқ бўлмаганида уйда қолган бўлардим. Бизнинг жангимиз яқин орада бўлиши кераклигига ишонаман. Мен бу жангга тайёрман", - деди Буатси.

“Иккаламиз бир-биримизни ҳурмат қиламиз, лекин биз жангчилармиз ва иккимиз ҳам жанг қилишга келишиб олдик. Менга келсак, ҳар дақиқада тайёрман. Кўп нарса музокаралар якунида маълум бўлади", — деб жавоб берди Ярд.

Эслатиб ўтамиз, Ярд аввалроқ Буатси ёки Смит билан жанг қилмоқчи эканлигини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!