Буффон: Биз "Спортинг"га қарши ўйинга тайёрмиз

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз жисмонан жуда яхши ҳолатдамиз ва ўзимни психолгик томондан ажойиб ҳис қиляпман. Мавсум бошида муаммолар нимани англатади? Биз керакли бўлган муддатни сарфладик. Ҳозир ҳамма шу жамоага мослашиб олди ва тўғри йўналишдан бормоқдамиз, - дейди Буффон.

Эслатиб ўтамиз, “Спортинг” – “Ювентус” учрашуви бугун тунда Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!