Буффон босимга дош беролмади
“Ювентус”нинг 43 ёшли дарвозабони Жанлуижи Буффон нега қадрдон клубидан кетишга қарор қилгани сабаби ҳақида гапирди.
- Дастлабки муваффақиятсизликдан сўнг, жамоанинг иштиёқи йўқолиб қолишини кўриш аламли. Ҳақиқий мухлислар қийин вазиятда жамоани қораламаслиги керак. Мен “Ювентус”га ишқибозлик қилсам, мен учун жамоа ўйинчилари бутун мавсум давомида энг зўри ҳисобланади.
“Барселона”га қарши бош мураббий Андреа Пирло билан дўстлигим учун майдонга туширилганим ҳақидаги гап-сўзлар ҳам менинг асабимни бузди. Мен кимнингдир ён босишига муҳтож эмасман. Менга кимлардир шубҳа билан қарай бошлагани “Ювентус”дан кетишимнинг асосий сабабидир, - деди Буффон.
Буффон “Ювентус”га йигирма йил муқаддам “Парма”дан 52,8 миллион евро эвазига ўтган эди. Орада бир мавсум ПСЖда тўп сурганидан кейин яна Туринга қайтиб келди. Айни пайтда эркин агент сифатида ўзига янги жамоа қидирмоқда.
Фикрлар