Буффон энг кучли уч нафар дарвозабонни аниқлади
Италиялик посбон фаолиятини ПСЖда давом эттирмоқда
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги кунда жаҳоннинг энг кучли уч нафар посбонни айтиб ўтди.
– Сайёрамизнинг энг кучли 3 нафар дарвозабони? Мен албатта, Нойер, Облак ва Алиссон деган бўлардим. Бироқ биз айни дамда жуда кўплаб кучли дарвозабонлар бор даврда яшаяпмиз ва у сабаб фақатгина уч нафар деб танламаган бўлардим, – дея 40 ёшли футболчининг сўзларини келтиради ActuFoot нашри.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар